“Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси асосида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан 1000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
“Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси асосида Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан 1000 дан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.
Бу каби хайрли ишлар ҳар бир ҳарбий хизматчи ва ходимнинг яшаш хонадонида, маҳалласида ҳам амалга оширилмоқда. Албатта ушбу эзгу ишлар шаҳарларимиз ҳавосининг тозалигига ва кислородга бой атмосферанинг пайдо бўлишини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида юртимиз аҳолисининг соғлом турмуш тарзида муҳим аҳамият касб этади.