Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

18 ноябрь - Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан, "Энг илғор Фахрий қоровул взводи" мусобақаси ўтказилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари куч тузулмалари ўртасида махсус саф тайёргарлик бўйича “Энг илғор фахрий қоровул взводи” кўрик танлови ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Жамоат хавфсизлиги университети тизимидаги ҳарбий хизматчи ва ходимлар, курсантлар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилардан ташкил топган 8 та жамоа 3 шарт бўйича ўзаро беллашди.

Ушбу кўрик танловдан кўзланган мақсад Қуролли Кучлар тизимидаги фахрий қоровул шахсий таркибининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш, махсус саф тайёргарликдан амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом рақобатни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, шахсий таркибнинг қурол билан махсус саф усулларини бажаришда ўзига нисбатан ишончни ошириш билан бир қаторда ўз касбига бўлган фидойилик ва садоқатни оширишдан иборат.

Ушбу кўрик танлов 2005 йилдан буён тор доирада, Миллий гвардия тизимида ўтказиб келинган бўлиб, бу йил ушбу танлов янги босқичга олиб чиқилди ва куч тузулмаларининг фахрий қоровул взводлари ҳам иштирок этди. Жамоалар қурол билан махсус саф усулларини бажариш, қурол билан тантанали ўтиш, саф қўшиғини ижро этган ҳолда тантанали ўтиш шартлари бўйича ўз маҳоратларини ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва томошабинлар эътиборига ҳавола этдилар. Жамоаларнинг чиқишларини баҳолашда асосан улар томонидан хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, шартларга креативлик ва янгича усуллар билан ёндошишлик, махсус саф усулларини синхронлик асосида ҳамжихатлик билан бажаришларини инобатга олган ҳолда баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра биринчи ўринни Миллий гвардия жамоаси эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Мудофаа вазирлиги жамоасига, учинчи ўрин эса Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари жамоасига насиб этди ва ғолиб ҳамда фаол иштирок этган жамоалар диплом, эсдалик ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Қуръа ташлаш натижаларига кўра куч тузилмалари ўртасида ўтказилиши анъанага айлантирилиши кўзда тутилган ушбу кўрик танловнинг навбатдаги мезбони этиб Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти танланди.

Text to speech