Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳарбий қисмларда фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилмоқда
Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирларнинг ҳарбий қисмларда ўтказилиши гўзал анъанага айланди.
Айниқса, устоз-шогирд йўналишида кўп йиллик тажрибага эга фахрийлар билан учрашувлар муддатли ҳарбий хизматчилар ва ёшларда ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириб, ватанпарварлик руҳида улғайишига туртки бўлмоқда.
Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмларининг бирида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳам Учтепа туманидаги 236-мактаб ўқувчи-ёшлари ҳамда ёш ҳарбийларда катта таассурот қолдирди.
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар Авғон Ветеран жангчи фахрийси ва ногиронлар уюшмасидан фахрийлар иштирок этиб, улар ёш авлодга ҳамда ҳарбий хизматчиларга ўзларининг амалий тажрибаларини, ҳаётий ибратга бой воқеаларни сўзлаб беришди. Учрашув қизғин суҳбатларга бой бўлиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.