ЭЗГУ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Жорий йилнинг 6 ноябрь куни, Давлатимиз раҳбарининг лавозимга киришиш ва қасамёд қабул қилишига бағишланган тантанали тадбирдаги маърузаси авомида жорий қилинган янги тизимнинг амалий натижаси сифатида сўнги уч ой ичида 3 та Меҳрибонлик уйи ва 1 та болалар шаҳарчасининг ўз фаолиятини тугатганига алоҳида тўхталиб ўтган эди .
Ҳақиқатдан ҳам олийжаноб ва меҳридарё халқимиз томонидан бу каби эзгу ишлар кундан-кунга кенгайиб бормоқда. Хусусан куни кеча Хоразм вилояти Хива туманида истиқомат қилувчи Атажоновлар оиласи Хива шаҳрида жойлашган Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларидан 8 нафарини ўз бағрига олган бўлса, Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи Боймирзаевлар оиласи ҳам халқимизга хос бағрикенглик билан Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизни оила аъзоси сифатида қабул қилиб олдилар.