ЭЗГУЛИК АЛБАТТА ҚАЙТАДИ
Қон бу ҳаёт. Донорлар бор экан қанчадан-қанча бемор юртдошларимиз дардларига шифо топиб ҳаётга қайтмоқдалар.
14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан республикамиз бўйлаб донорлик тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳам мазкур тадбирда иштирок этди.
Қон топшириш инсоннинг инсонга ҳадя этган энг олий даражадаги совғасидир. Шундай экан, савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик.
Тадбир якунида ҳарбий жамоага ташаккурнома ва совғалар берилди.