Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Фарғона вилоятида икки нафар маҳаллий аҳоли гиёҳванд моддаларни сотаётган вақтда қўлга олинди

Жорий йилнинг 15 февраль куни Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор-профилактик тадбир давомида Данғара туманида яшовчи Б.И. тўртта пакетга қадоқланган умумий оғирлиги 2 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 400 минг сўмга сотмоқчи бўлган вақтида ушланди. Текширув давомида қўлга олинган шахсдан яна 20 грамм гиёҳвандлик моддаси топилиб, олиб қўйилди.
Шунингдек, 20 февраль куни ҳам Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Қўқон шаҳар ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар натижасида фуқаро M.Д. 4 грамм “гашиш”ни 500 минг сўмга сотмоқчи бўлган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Текширув вақтида қўлга олинган шахсдан электрон тарозилар, пневматик қурол ва яна 9 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди ва олиб қўйилди.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech