СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ҚЎЛГА ТУШГАН "СОХТА ОВЧИЛАР"
Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилиб,
Гулистон шаҳар"Бирлашган" кўчасида фуқаролар И.Ш, Ж.Ш ва Р.Нлар томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз бўри териси деб ит терисини ҳамда тиш бўлакларини сотиб юрган ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан "Ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги қонунга биноан тегишли чора қўлланилди.