ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД БЎЛГАН ҲУДУДЛАРДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида 2023 йил 28 январь куни "Республика аҳолиси ва ҳудудларини тошқин сувлари, сел оқимлари, кўчки ҳодисалари хавфи билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида"ги видеоселектор йиғилишида қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия қўмондони биринчи ўринбосари полковник И.Ибрагимов, ФВВ масъул ходими Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари полковник У.Якубов, вилоят Тошқинга қарши комиссия ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Фарғона вилояти ҳудудидаги сел сув тошқин хавфи мавжуд ҳудудлар ўрганилмоқда.
Хусусан, Фарғона тумани Оқтом МФЙ Оқтом-1, Оқтом-2 селхоналари, Фарғона тумани Водил гидроузели, Қўрғонтепа сел дамбаси, Оқбилол сел омбори, Шоҳимардонсой, Марғилонсой, Олтиариқсой дарё ўзанлари, Оқтепа ва Чолтаги сел йўллари, Водил гидроузели(сув тақсимлаш иншооти), "Оқбилол сел омбори" ҳолатлари текширилди.
Ўрганишлар давомида ишчи гуруҳ томонидан дарё ўзанлари қирғоқлари ҳолати сел, сув тошқини мавсумида фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги, гидротехник иншоотларнинг алоқа воситаларининг созлиги, навбатчилик олиб бориш тартиби, захира электр манбалари мавжудлиги, селхона ва сел омборларининг сел, сув тошқинларини беталафот қабул қилиб олиши, тозаланганлиги алоҳида эътибор қаратилиб, мавжуд камчиликлар бўйича масъул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.