Фарғона вилоятида электр транспорт воситаларини қувватловчи қурилмаларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Жорий йилнинг 7 февраль куни соат тахминан 22.30 ларда Фарғона вилояти Божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ва Миллий гвардия Фарғона вилояти ҳарбий хизматчилари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Қўқон шаҳрига лицензиясиз электр транспорт воситаларини қувватловчи қурилмалар олиб кирилишининг олди олинди.
Қувватлагичларни яширин олиб ўтган шахсда тегишли ҳужжатлар бўлмаганлиги боис, мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари Божхона бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.