“ГАШИШ” ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАСИНИ СОТАЁТГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Фарғона вилоятида Миллий гвардия ва Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳар Заргарлик кўчасида яшовчи 1994 й.т. фуқаро Ш.Қ. “махсус харидор”га 600 000 сўм эвазига оғирлиги тахминан 3 гр. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олиниб, холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Бундан ташқари, фуқаро Ш.Қ. нинг яшаш хонадони атрофида юрган Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Ж. тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан 1 дона ўткир ҳидли, қўнғир тусли гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, баённома расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.