БИТИРУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОШИРИЛДИ
Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, мол мулкларни ишончли қўриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт шароитларни яратиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификатлар топшириш ҳамда бошланғич тайёргарлик ўқув курсларидан ўтказилаётган тингловчиларнинг тантанали қасамёдга келтириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга сўз олганлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда хавфсиз ҳудуд, хавфсиз мамлакат тамойили асосида касбга садоқат билан меҳнат қилиш ҳар бир Миллий гвардия ходимининг ҳаёт мазмунига айланиб, тантана эътироф этилиб, Марказ битирувчиларининг юрт тинчлиги, халқ манфаати йўлидаги хизматларида омадлар тиланди.
Билдирилган юксак ишончдан ғурурланган соҳа ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни аъло даражада адо этиш шараф эканлигини баён этиб, юрт тинчлиги йўлида садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.