Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан манзилли ўрганиш ишлари Фарғона вилоятида олиб борилди

Мазкур ўрганиш ишлари ҳар бир вилоят хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда ва Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан олиб борилаётган ушбу манзилли ишлар, Давлатимиз раҳбарининг Қарорлари ва видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижросига қаратилган.
Жорий йилнинг 6 март куни Фарғона вилоятида олиб борилган ўрганиш ишлари давомида ҳам дастлаб, Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги текширилди. Унда вилоят ҳокимияти ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
- Тадбир давомида, дунёда юз бераётган турли хавф хатарлардан келиб чиқиб ҳарбий хизматчиларнинг юқори жанговар шайлиги ва уларнинг шаҳар шаройитадаги ностандарт вазиятларда аниқ ва ишончли ҳаракатларига, шунингдек, бошқарув тизимига алоҳида эътибор қаратилди. Вилоятдаги куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтирган ҳолда, шахсий таркибнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини Жаҳон тажрибасига мос равишда такомиллаштириб борилиши борасида вазифалар юклатилди.
- Манзилли ишлар давомида, Фарғона вилоятидаги мактабларда давомат масалалари ва ўқувчи ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар юзасидан Фарғона шаҳридаги 5 мактабнинг 9 “Е” “Ёш гвардиячилар” синфи (маълумот учун бугунги кунга келиб, республикамиз бўйлаб 190 та мактабларда 224 та шу каби синфлар фаолияти йўлга қўйилди ва уларда ўқувчилар сони 6029 нафарни ташкил қилмоқда, Фарғона вилоятида эса 43 та мактабларда 47 та “Ёш гвардиячилар” синфлари очилиб уларда 1327 ўқувчи таҳсил олиб қилмоқда) ўқувчилари билан, шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг Спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгилаб берган устувор вазифаларининг амалий ижроси юзасидан “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш захира коллежи” даги Камондан ва паракамондан отиш мураббийлари ва спортчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
- Ўрганиш ишлари якунида йиғилиш ўтказилиб, унда Миллий гвардия қўмондони томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб истиқболли чора-тадбирлар белгиланди. Тизим фаолиятида сунъий интеллект, дрон ва уларга қарши воситалардан фойдаланиш борасидаги муҳим йўналишлар бўйича мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
– Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти етказилди.

 

 

Text to speech