ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА ТАНТАНАЛИ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИШ МАРОСИМЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5016-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ўқув марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2021 йил 14 май кунидаги 121-сон буйруғи талабларига асосланган ҳолда навбатдаги ўқув йиғинини жами 150 нафар тингловчи якунлади.
Жумладан, малака ошириш дастури ҳамда бошланғич тайёргарлик дастури бўйича анъанавий шаклда ўқишга юборилган 150 нафар Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳамда ҳудудий бошқармалар тингловчиларининг ўқув йиғини ўтказилди.
Мазкур йиғин давомида, ўқув дастурида белгиланган машғулотлардан ташқари, малакали мутахассислар иштирокида, амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 150 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими ҳамда бошланғич тайёргарлик дастури бўйича таҳсил олаётган Қўриқлаш бош бошқармасининг 21 нафар ходимларига тантанали қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилиб, ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 150 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.