ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА “ЁШ ГВАРДИЯЧИ” ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Биз бугун катта ғурур ва ифтихор билан айта оламизки, ёшларимиз учун мамлакатимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилиш юксак мақсадга ва том маънодаги шон-шараф ишига айланди.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган, келгусида ҳаётини ҳарбий касбга бахшида этишни ният қилган ватанпарварликка ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида “Ёш гвардиячилар” танлови ўтказилди.
Мусобақанинг ташкиллаштирилишидан кўзланган асосий мақсад
ёшларни миллий, умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ўқувчи ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик ишларини яхшилаш, уларни спортга кенг жалб этиш ва интеллектуал ҳамда жисмонан ривожланган баркамол авлод этиб тарбиялаш.
Мусобақада Қўқон шаҳрида жойлашган 33-сонли, Олтиариқ туманида жойлашган 14-сонли ва Бешариқ туманида жойлашган 15-сонли умумий ўрта таълим мактаб жамоалари баҳслашишди. Умумий натижалар якунига кўра, 15-сонли умумтаълим мактаб жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.