ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЎРТАСИДА СПОРТНИНГ ПОЛО ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Мамлакатимизда от спорти турини тарғиб этиш, ёшларни маҳоратли, умидли спортчилар қилиб тарбиялаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан ташкил этилган поло мусобақалари ҳам шулар жумласидандир. Мусобақа давомида тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда ходимлар ҳам ўз маҳоратини синовдан ўтказиш имкониятига эга бўлдилар. Баҳслар Халқаро поло федерацияси қоидалари асосида ташкил этилиб, ҳар бири етти дақиқадан тўрт тайм давом этди.
Мазкур мусобақа иштирокчиларга яхши кайфият берибгина қолмай, уларни ўз устиларида янада ишлаб, маҳорат ва тажрибаларини ошириб боришига туртки бўлди.
От спортини ҳамда замонавий бешкураш ва поло спортни ривожлантириб, энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш борасида бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб кенг миқёсда олиб борилмоқда.