ФАРҒОНАДА НАВБАТДАГИ ОТ СПОРТИ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 03 февраль куни Фарғона туманидаги "Отчопар ўйингоҳи"да Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Улоқ-кўпкари федерацияси, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда Улоқ-кўпкари бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.
Тадбирда Водий ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ чавандозлар ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Тадбир аввалида ёшларни спортнинг камондан отиш турига қизиқишларини ошириш ушбу спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ташкилланган "маҳорат дарслари" тадбирга ўзгача кўрк бағишлади.
Шундан сўнг, оломон улоқ баҳсларига старт берилди моҳир чавандозларнинг от устидаги ҳаракатлари йиғилган 1000 га яқин томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Мусобақа якунда ғолиб бўлган чавандозлар ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.