Фарғона вилоятида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви доирасида Миллий гвардия мутасадди раҳбарларининг оталиққа олинган ҳудудий ёшлар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров бошчилигида Фарғона шаҳри ҳудудидаги оталиққа олинган маҳалла ёшлари иштирокида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Миллий тикланиш демократик партияси Фарғона вилоят кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши, шунингдек, ёшлар етакчилари иштирок этди.
Ташкил этилган тадбирда полковник Шавкат Акбаров маҳалла ёшлари билан очиқ мулоқот тарзида суҳбатлашиб, Президент томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат, ёшларга яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил сўзлаб ўтди. Шунингдек, ёшларнинг муаммо ва таклифлари чуқур ўрганилиб, бир қатор масалалар жойида бартараф этилди. Ёшлар ўзини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Тадбир сўнгида ёшлар бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди.