Фарғона вилоятида Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари билан ватанпарварлик машғулотлари ўтказилди.
Мамлакатимиз бўйлаб "Армия ва халқ бир тану бир жон" шиори остида олиб борилаётган ватанпарварлик машғулотлари давом этмоқда. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган 29-сонли Мактабгача таълим муассасасида Ватанпарварлик машғулотлари ташкил этилди. Машғулот давомида жажжи болажонларда ватанга бўлган муҳаббат тўғрисида тушунчалар берилиб, ҳарбийлар ҳаёти ва уларнинг махсус воситалари билан таништирилди.