Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Ўқув марказда ўттиз икки нафар Қўриқлаш бўлинмалари сафдор ходимларининг тантанали қасамёд қабул қилиш ҳамда йигирма нафар ҳарбийлаштирилган қоровуллик бўлинмаларининг ўқув-йиғинини муваффақиятли тамомлаган ишчи-хизматчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда ўқув-йиғинини тамомлаган қоровуллик бўлинмалари назоратчилари ўзларининг касбий, жисмоний ва жанговар тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлашди.
Ушбу тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Ж.Мирзалиев кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни қасамёд қабул қилганликлари ва ўқув-йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.