Фарғона минтақавий ўқув марказида 102 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди.
"Қўриқлаш" бош бошқармасининг 30 нафар малака ошириш дастури бўйича юборилган тингловчилари, 22 нафар бошланғич тайёргарлик бўйича ҳамда ИИБ ППХ хизмати 30 нафар ходимлари белгиланган режа асосидаги навбатдаги ўқув курсларини тамомлаб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Жорий йилнинг 25 февраль куни ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган жами 102 нафар тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. ф
Ушбу тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Ж.Мирзалиев кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни тантанали қасамёд қабул қилганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклади ва уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, халқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.
Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақасида яхши натижага эришган тингловчилар Фахрий ёрлиқ ҳамда Ташаккурномалар билан тақдирланди.