Фарғона вилоятида ДХХ ва Миллий гвардия ҳамкорлигида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган навбатдаги ўтказилган тезкор тадбирда 407 миллион сўмлик пиротехника воситалари сақланаётган хонадон аниқланди.
Фарғона вилояти ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида фуқароларнинг яшаш хонадонлари белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилган.
Натижада хонадон ҳовлисида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаган ҳолда сақланаётган 2 турдаги жами 5 мингдан зиёд пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Ушбу маҳсулотлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган. Уларнинг дастлабки қиймати 407 миллион сўмга баҳоланмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.