Фарғона Минтақавий ўқув марказида навбатдаги 30 нафар битирувчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида малака ошириш дастури бўйича ўқишни тамомлаган 30 нафар тингловчилар белгиланган режа асосидаги ўқув курсларини тамомладилар. Ўқув йиғини давомида малакали мутахассислар иштирокида амалий семинар ва тренинглар, факультатив машғулотлар ҳамда бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Асосийси, уларнинг билим ва кўникмалари ҳам амалий ҳам назарий тарзда мустаҳкамланди.Ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган бир гуруҳ битирувчилар сертификатлар билан тақдирландилар.
Ўқув йиғини давомида ўзининг намунали хулқи, тартиб интизоми билан сафдошларига ўрнак бўлган, аъло баҳоларга ўқиган, спорт мусобақаларида яхши натижага эришган бир гуруҳ тингловчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди