“Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. / /Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва махсус тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. / / Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини якунланди. / / Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. / / Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси “Ўзбекистон сҳемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Фарғона вилоятида “Долзарб 90 кун” доирасида ўтказилган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий спорт мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди.

Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Фарғона вилоятида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги, Мудофаа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Қизғин ва муросасиз курашларга бой бўлган мусобақа ёшлар учун ҳақиқий синов майдонига айланди. Унда вилоятнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб чиққан жамоалар ўзаро беллашдилар. Иштирокчилар 6 та шарт бўйича куч синашиб, эпчиллик, жисмоний тайёргарлик, ҳарбий билим ва мантиқий фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб ва фаол иштирок этган жамоалар тантанали тарзда тақдирланди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан уларга дипломлар, ташаккурномалар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
“Шижоат ва ғайрат” мусобақаси йилдан-йилга кенг миқёсда ўтказилиб, ўқувчи-ёшларни Ватанга муҳаббат ва ҳарбий хизматга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда соғлом ҳаёт тарзига бўлган интилишни кучайтириш ҳамда келажакда юртга сидқидилдан хизмат қилишга пухта тайёрлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Text to speech