Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 31 август куни Қўриқлаш бўлинмаларининг бошланғич тайёргарлик сафдор ходимларини малакасини ошириш ўқув йиғинларини муваффақиятли тамомлаган ходимларга сертификатлар топширилди.
Ушбу тадбирни Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази бошлиғи полковник Ж.Мирзалиев кириш сўзи билан очиб, тингловчиларни сертификат қабул қилганликлари ва ўқув йиғинини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, тинчлик-омонлик, келгуси хизмат фаолияти давомида ҳалқимиз осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ишларида улкан зафарлар тилади.