Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ФАРОВОН ОИЛА – ЖАМИЯТ РАВНАҚИНИНГ АСОСИ

Жорий йилнинг 19 май куни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисми ташаббуси билан Чирчиқ давлат педагогика институти ва Республика Маънавият-маърифат маркази ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирга Республика Маънавият-маърифат маркази аъзоси, халқаро тоифадаги спикер, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж.Т. Шермухаммедова, Чирчиқ шаҳар маънавият-маърифат бўлими раҳбари М.И. Тўраева, Чирчиқ давлат педагогика институти психология фанлар номзоди доцент Ш.Р. Самарова ва психология кафедраси катта ўқитувчиси Ш.С. Абдусаматова ташриф буюрди.
Замон талаблари асосида интерактив усулда ташкиллаштирилган мазкур тадбирда етук маънавиятчи ва психологлар томонидан гендер тенглиги, оилада фарзанд тарбияси, соғлом муҳит ҳақида керакли тушунчалар берилди. Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг ҳар томонлама равнақ топишида жамиятдаги оилаларнинг фаровонлиги муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, семинар услубида ташкил этилган тадбирда иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг 50 дан ортиқ оила аъзолари томонидан берилган саволларга мутахассислар ҳаётий мисоллар асосида жавоб беришди. Тренингда шарқона гендер тенглиги масаласига ҳам тўхталиб, унинг афзаллик жиҳатлари айтиб ўтилди.
Якунда ҳарбий қисм бадиий ҳаваскорлик жамоаси томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.
Шу билан бирга, тадбирга ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар фарзандлари ўртасида 5 та муҳим ташаббус доирасида шахмат-шашка, расм чизиш, китоб ўқиш бўйича мусобақалар ташкиллаштирилиб, ғолибларга совғалар тақдим қилинди.

Text to speech