ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА РУҲИЙ ҲОЛАТНИНГ ЎРНИ
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси мутахассис психологи томонидан Қўқон шаҳрида жойлашган 12-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан арт -терапия тренинги ўтказилди.
Тренингда болалар "Оила дарахти" ва "Мавжуд бўлмаган ҳайвон" мавзуларида расмлар чизишди. Болаларнинг характерлари, бугунги кундаги руҳий ҳолати ва кайфияти чизилган расмлардан аниқланиб, шу асосда психопрофилактик ишлар олиб борилди.
Бу каби тренингларнинг ўтказилиши болаларнинг руҳияти кўтарилиши, улардаги ватанпарварлик, ватанга садоқат ва ҳаётга бўлган қарашларини ижобий шаклланишида ўз ҳиссасини қўшади.
Тадбир сўнгида, болалар учун аталган совғалар улашилди.