Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан “Ватанпарварлик, фидойилик ва шукроналик оиладан бошланади” шиори остидаги тадбирлар ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсуповлар иштирок этди. Дастлаб давра суҳбати аввалида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан амалга оширилган ишлар юзасидан видеоролик намойиш этилди. Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмаларидан “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар нутқ сўзлади.
Тадбирда гвардиячи қизлар томонидан жанговар ўқув кўргазмали чиқишлар, меҳнат ярмаркаси, китоб ярмаркаси миллий ҳунармандлик намуналари кўргазмаси намойиш этилди. Айниқса Миллий гвардия сафларида хизмат қилаётган шер юрак қизларнинг кўргазмали ҳаракатларига юқори баҳо берилди ва улар билан суҳбат давомида миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, Миллий гвардия Тошкент вилояти Чавандозлар мактаби томонидан оилалар ва болажонлар учун отларда сайр ташкил этилди.