Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Фирибгарликда айбланиб, қидирувда бўлган икки нафар шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинди

Пойтахтимизнинг Миробод тумани “Қўйлиқ” деҳқон бозорига туташ ҳудудда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходимлари томонидан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
Дастлабки суриштирувлар натижасида, қидирувда бўлган ушбу шахс 40 ёшли X.Р. эканлиги маълум бўлиб, жорий йилнинг апрель ойида унга нисбатан Бухоро вилояти ИИБ томонидан фирибгарлик билан боғлиқ жиноят содир этганлиги сабабли қидирув эълон қилинган.
Шунингдек, олинган маълумотларга кўра, Миробод тумани Қўриқлаш бўлими тезкор гуруҳ ходимлари томонидан, Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Файзобод корзинка” савдо мажмуасида, қидирувда бўлган яна бир шахс, қўлга олинди.
Ўрганишлар натижасида ушбу шахс 19 ёшли фуқаро Р.Б. эканлиги ва У, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Юнусобод тумани ИИБ томонидан қидирувга берилганлиги аниқланди.
Қўлга олинган шахслар ҳудудий ички ишлар бўлимларига топширилди.

Text to speech