Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ФИРИБГАРНИНГ РЕЖАСИ АМАЛГА ОШМАДИ

Жорий йилнинг 28 апрель куни Фарғона вилоятида олинган хабарга кўра вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Қўқон-Янгиқўрғон” автомобиль йўналишида киракашлик билан шуғулланиш ниятида бўлган Учкўприк туманида яшовчи фуқаро М.В. га шу туманда яшовчи “Илҳом” исмли шахс “Қўқон-Янгиқўрғон” йўналишида “Дарё транс” МЧЖ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳеч қандай тўсиқларсиз киракашлик қилиши учун шароит яратиб берилишини, ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали барча ишларни ҳал қилишини айтиб, ушбу йўналишда киракашлик қилиш учун, олдиндан 600.000 сўм кейин эса ҳар ойда 300.000 сўмдан пул бериб келиши талаб қилингани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида олдиндан белгиланган Учкўприк туман марказида “Илҳом” исмли шахс ўзининг бошқарувида бўлган “Спарк” русумли 40 787 ОАА давлат белгили автомашинасида аризачидан, махсус ишлов берилган 500.000 сўм пулни олган вақтда холислар иштирокида қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки ўрганишлар мобайнида “Илҳом” исмли шахс муқаддам Фарғона вилояти ИИБ тизимида хизмат қилиб, ўзининг салбий хатти-ҳаракатлари учун 2006 йилда ИИО сафидан бўшатилган 1978 йилда туғилган Учкўприк туманда яшовчи фуқаро И.И. эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Text to speech