ФОҲИШАХОНА ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
Жорий йилнинг 17 февраль куни олинган хабарга кўра Фарғона вилоятида Миллий гвардия ва Данғара тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир мобайнида Данғара туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Ж.Д. ўзининг яшаш хонадонида фоҳишахона очганлиги аниқланиб, ёлланган “махсус харидор”га бир соатига 200 000 сўм миқдоридаги пулни олаётган вақтида холислар иштирокида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.