Фуқароларга тан жароҳати етказган шахс қўлга олиниб, Ички ишлар органларига топширилди
Сирдарё вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси Мониторинг марказига Сайхунобод тумани “Турон” маҳалласидаги хонадонларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушган.
Воқеа жойига зудлик билан туман “Қўриқлаш” бўлими ходимлари етиб борган.
Ходимлар хонадонга кирган вақтда пичоқ билан жароҳатланган икки аёл ва қўлида ошхона пичоғи ушлаган эркак бўлган.
Фуқаро тезкорлик билан қуролсизлантирилиб, ҳибсга олинган ва тез ёрдам келгунга қадар аёлларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБга хабар берилган.
Дастлабки суриштирув ишларида ҳуқуқбузар 35 ёшли Ш.Ё., жабрланувчилар: фуқаро Ш.Ё билан шаръий никоҳда бўлган 33 ёшли Б.М. ва унинг таниши 34 ёшли Х.Н эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.