Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҒАЛАБА МУБОРАК!

Бугун пойтахтимизда жойлашган “Humo” аренада бўлиб ўтган бокс кечасида Ўзбекистонлик боксчилар тенгсиз эканликларини яна бир бор намойиш этдилар. Жанг кечаси доирасида 8 нафар боксчимиз рингга кўтарилиб, мутлоқ ғалабани қўлга киритдилар.

Хусусан, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Иқболжон Холдоров , Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев жангларида яққол устунлик билан барча томошабинларда улкан таассурот қолдирдилар.

Таъкидлаш жоизки, хизматдошимиз Иқболжон Холдоров профессионал боксдаги дебют жангида Танзаниялик рақиби Кулва Буширига қарши рингга кўтарилиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди.

"Рио" олимпиадаси ғолиби катта лейтенант Ҳасанбой Дўсматов эса Танзаниядан ташриф буюрган боксчи Муҳсин Кизотани иккинчи раунддаёқ мағлуб этиб, WBA International камарини қўлга киритди.

Бокс оқшомининг ёрқин юлдузи хизматдошимиз Баҳодир Жалолов Латвия вакили Кристапс Зуицга қарши рингга кўтарилди ва катта устунлик билан кечган жангнинг 2 раундида Жалолов рақибини нокаутга учратди.

Бокс кечасининг асосий жангида иштирок этган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Муроджон Аҳмадалиев Япониялик Рёсуке Ивасага қарши рингга кўтарилди. Хизматдошимиз кетма кет кучли зарбалар эвазига жангни ўз вақтидан олдин якунлаб, WBA ва IBF камарларини муносиб ҳимоя қилишга муяссар бўлди.

Барча спортчиларимизни бугунги ғалаба билан муборакбод этиб, доимо қўллари баланд келишига тилакдошмиз.

Text to speech