Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ГИЁҲВАНДЛИК УМР ЗАВОЛИ

Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари давом этмоқда.
Шу каби тадбир жорий йилнинг 17 февраль куни келиб тушган хабарга кўра ДХХ, Нукус шаҳар ИИБ ва Миллий гвардия масъул ходимлари ҳамкорлигида Нукус шаҳрида ўтказилди.
Тадбир давомида 1986 йилда туғилган Хўжайли туманида яшовчи фуқаро П.А. махсус харидорга 1 100 000 сўм эвазига 10 дона “Рубуфин” номли таркибида гиёҳванд моддаси бўлган дори воситасини сотаётган вақтида қўлга олиниб, дори воситалари холислар иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
Ушбу гиёҳвандлик дори воситаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида фуқаро П.А. ушбу дори воситаларини Нукус шаҳрида яшовчи 1994 й.т. фуқаро О.А.дан олганлиги маълум бўлган. Фуқаро О.А. нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда 207 дона “Рубуфин” ва 150 дона “Энфин” (налбуфин) гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Text to speech