ГИЁҲВАНД МОДДА СОТИШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 16 апрель куни Фарғона вилоятида олинган хабарга кўра Миллий гвардия, ДХХ ва Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 1998 йилда туғилган, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. махсус харидорга 500.000 сўм эвазига 5 та ялтироқ қоғозга ўралган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтда ушланди. Шундан сўнг унинг сумкаси холислар иштирокида кўздан кечирилиши сўралганда яна 2 дона думалоқ шаклдаги ялтироқ қоғозга ўралган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўз ихтиёри билан топширди. Юқоридагилар далилий ашё сифатида олиб қўйилди ва ҳозирда ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.