ГИЁҲВАНД ЎСИМЛИГИНИ ЕТИШТИРАЁТГАН ШАХСГА ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
Жорий йил 19 июнь куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва Тойлоқ туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида олиб борилган профилактик тезкор тадбир давомида, туманнинг "Жумабозор" МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Ж.У. нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини яширин равишда экиб, парвариш қилиб келаётганлиги аниқланган. Тадбир давомида холислар иштирокида 16 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги далилий ашё сифатида холислар иштирокида ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ж.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.