ГИЁҲВАНД МОДДАЛАРИНИ САҚЛАГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
Жорий йилнинг 19 июль куни соат 15:00да Ургут туман ИИБ ЖҚБ ходимлари ва Ургут туман Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими томонидан ўтказилган ҳамкорликдаги "Қорадори-2022" тадбири давомида Ургут туманида яшовчи фуқаро И.А ўзини шубҳали тутганлиги сабабли, икки нафар холислар иштирокида шахсий тинтув ўтказилган. Тинтув вақтида унинг эгнида бўлган шимининг ўнг чўнтагидан 4 (тўрт) дона рангсиз целлофан бўлакларига алоҳида-алоҳида қадоқланган тўқ жигарранг, ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида топилган моддалар таркибида гиёҳванд моддалар мавжудлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 22 июль куни соат 06:30да Ургут туман ИИБ ЖҚБ ва Ургут туман Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган "Қорадори-2022" тадбири давомида Ургут шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро М.Фнинг хонадони кўздан кечирилганда уйнинг чордоғидан 20 грамм миқдорида бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси топилган.
Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Самарқанд вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.