ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ
Жиноятчиликни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар Хоразм вилоятида ДХХ, ИИБ, Миллий гвардия ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 12 февраль куни олинган хабарга кўра амалга оширилган ушбу тезкор тадбирда Хазорасп туманида яшовчи 1972 йилда туғилган фуқаро О.У. нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйининг омборхонасидан 40 та гугурт қутисига қадоқланган, вазни 200 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда “опий” гиёҳвандлик моддаси қолдиқлари аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилди ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Ҳозирда Ҳолати юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.