Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ГИЁҲВАНДЛИК ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ  

Жорий йилнинг 12 март куни Фарғона вилоятида олинган хабарларга асосан Миллий гвардия, ИИБ ва ДХХ масъул ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбир давомида Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Р. махсус харидорга 4.500 АҚШ доллари эвазига полиэтилен пакетга ўралган “Опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Ушбу фуқародан 150 грамм опий гиёҳвандлик моддаси, 4.500 АҚШ доллари ва бир дона электрон тарози далилий ашё сифатида холислар иштирокида олиб қўйилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида Миллий гвардия ва Қўқон шаҳар ИИО ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Н.О. бошқарувидаги давлат рақами 40 732 ТТL бўлган Матиз русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда унинг салонидан 16 дона “ТРОПИКАМИД” номли психотроп воситалари аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда иккала ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech