ҒУРУР ВА ИФТИХОР РАМЗИ
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг қабул қилинган куни. Сана муносабати билан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида ҳарбий хизматчилар билан “Давлат герби-мустақиллик тимсоли!” мавзусида вилоят Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи ўринбосари, Миллий гвардиянинг “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони соҳиби Шавкат Тўйчиев иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди.
Маърузачилар томонидан Давлатимиз рамзлари ҳар бир мамлакатнинг мустақиллигини ифодаловчи муқаддас белгиси, Давлат рамзи ҳамиша муқаддас ва улуғ эканлиги, у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этиши, миллий рамзлар ор-номус, шон-шараф саналиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.