“Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остида ватанпарварлик фестивали ташкил этилди
Жорий йилнинг 6 февраль куни Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Пахтаобод туманидаги 4 ва 37-мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга ҳарбий анжом-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, хизмат итларнинг қизиқарли чиқишлари намойиш этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида ўқувчи ёшлар билан “Камондан отиш” ва “От спорти” бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, ўқувчи ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда ватанпарварлик сифатларини оширишдан иборат.