Куч тузилмаларининг кинология соҳасидаги ҳамкорлиги // "Айдар-Арнасой кўллар тизими"да ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда // Хоразмда Қизил китобга киритилган қушни сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди // Маҳаллалар кесимида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш борасида ҳамкорликдаги манзилли тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда // Нурафшон шаҳрида жойлашган Milliy gvardiya Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳудудида "От спорти майдони" мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди ва унда ҳарбий ватанпарварликга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда тизим фахрийлари иштирок этишди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида Milliy gvardiya ташаббуси билан «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди // 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан Республикамиз бўйлаб Milliy gvardiya тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида телемулоқотлар ташкиллаштирилди // Milliy gvardiya Жиззах вилояти бўйича бошқармасида “Ётоқхона, ошхона ва хизмат кўрсатиш бинолари” шунингдек, Жиззах шаҳар Қўриқлаш бўлими “Маъмурий биноси”нинг тантанали очилиши Гвардиячиларга байрамона туҳфа бўлди // Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан бугун, Янги Ўзбекистон боғида “Мен ғолиб” шиори остида югуриш мусобақаси ташкил этилди // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Пойтахтимизнинг Амир Темур хиёбони бўйлаб “Отлар паради” бўлиб ўтди // Тошкент вилоятидаги тоғли ҳудудлардаги дам олиш масканларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган манзилли чора-тадбирлар олиб борилмоқда // Миллий гвардия тизими фахрийлари ҳамда хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари холидан хабар олинди. // Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Аскар оналарини шарафлаймиз!” мавзусидаги тадбир ташкил этилди // Пойтахтимиздаги "Киночилар уйида" Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” фаолиятига оид “Ваъда” номли телесериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Халқимиз учун эзгулик, меҳр-мурувват, саховат, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган ва юксак инсонпарварлик тамойилларини ўзида мужассам этган муборак Рамазон ойида Миллий гвардия масъул раҳбарлари томонидан хизмат вақтида ҳалок бўлган навоийлик ҳарбий хизматчи Ҳазрат Суюновнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Ватан равнақи, тинчлиги йўлида, қолаверса, чегараларимиз дахлсизлиги ва жамоат тартибини сақлашда мард жасур ўғлонларимиз ўз ҳаловатларидан кечиб хизмат қилмоқда. Улар ҳаттоки ўрни келганда ўз жонларини фидо қиладилар. Мана шундай юрт посбонлари орасида навоийлик марҳум Ҳазрат Суюнов хам бор.
Навоий вилояти Нурота заминида туғилган Ҳазрат Суюнов агар ҳаёт бўлганида бугун 31 ёшни қаршилаган бўлар эди. У Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларида садоқат билан хизмат қилиб, 28 ёшида Сирдарё вилояти Сардоба қишлоғида содир бўлган техноген талафотни бартараф этиш вақтида фидойиларча ҳалок бўлди. Унинг кўрсатган мардлиги ва жасурлиги юракларда мангу қолди.
"Жасорат" медали соҳиби Суюнов Ҳазрат Кароматович хотирасини шод айлаш мақсадида, муқаддас Рамазон ойида Миллий гвардия Марказий девони масъул раҳбарлари иштирокида унинг туғилиб ўсган хонадонида Ифторлик ташкиллаштирилди.
Маълумот учун: Ҳазрат Суюновнинг хотирасига бағишлаб унинг бюсти 2021 йилнинг 28 августида Нурота туманида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактаб ҳовлисига ўрнатилган. Унинг турмуш ўртоғи Ш. Бекназарова ҳозирда Навоий вилоятида "Қўриқлаш"бошқармасида фаолият юритиб келмоқда.

Text to speech