ҲАМКОРЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-полковник Баходир Ташматов ва Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-полковник Бободжон Жамолзода ўртасида бугун онлайн форматдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги идоралараро ҳамкорликни янги босқичда ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда амалий йўналишлардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳамда икки томонлама ҳамкорлик йўналишидаги тизимли чора-тадбирларни йўлга қўйиш борасида меморандум имзолаш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, амалий қўшма тренинглар ва ўқув машғулотларини ташкил этиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.