Ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари натижасида юртимизга яширинча олиб кирилаётган БФҚ воситалари аниқланди.
Жорий йилнинг 11 март куни Хоразм вилоятида Миллий гвардия ва Божхона бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида сифати кафолатланмаган БФҚ (биологик фаол қўшимча) воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро М.Ў. бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 25,5 млн. сўмлик 1000 дона “Samyun Wan” ҳамда 1800 дона “Fatzorb” ёзувли сифати кафолатланмаган БФҚ воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.