Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ҳарбий шаҳарчада бунёд этилган уйлар байрам арафасида ўз эгаларига топширилди

Табиатнинг уйғониш рамзи бўлган Наврўз байрами юртимизда кенг нишонланмоқда. Ушбу улуғ айём кунларига ҳамоҳанг тарзда ўтказилган мазкур тантанали маросим ҳам ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун унутилмас кун бўлди десак муболаға бўлмайди.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида бунёд этилган ҳарбий шаҳарчадаги кўркам ва замонавий кўринишга эга бўлган кўп қаватли уйлардаги 300 та хонадоннинг калитлари байрам арафасида ўз эгаларига топширилди.

Ушбу тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманқулов ҳамда мутасадди раҳбарлар шунингдек, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Тадбирда самимий байрам тилаклари билан ўз нутқини бошлаган Миллий гвардия қўмондони ҳарбий хизматчи ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси доимо давлатимизнинг асосий диққат марказида эканлигини алоҳида таъкидлаб, яратилаётган улкан имкониятларнинг барчаси юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашда жонбозлик кўрсатиб келаётган тизим ҳарбий хизматчиларининг фидокорона хизматларига бўлган  муносиб эътироф эканлигини қайд этиб ўтди.

Шу билан бирга, байрамона руҳда ўтган тадбирда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган,  фидоий ва жонкуярлиги билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимларга навбатдаги “полковник” ҳарбий унвони,фахрий ёрлиқ, кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Янги уйлар ва ҳарбий унвонлар муборак бўлсин!

Text to speech