Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ ҚИСМГА САЁҲАТ

Самарқанд вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Ёшлар Иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши билан ҳамкорликда Миллий гвардия бўлинмасида Тойлоқ тумани ва Оқдарё туманидаги умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари учун очиқ эшиклар куни доирасида ҳарбий қисмга саёҳат ўтказилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчи ёшларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, шунингдек уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик, Ўзбекистон Республикаси Армияси ва Қуролли Кучларига ҳурмат туйғусини шакллантиришдир. 

Ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқиши ва қўл жанги усулларини томоша қилиб, ўзлари ҳам саф тайёргарлиги, қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, жисмоний тайёргарлик машғулотларини амалда бажариб кўрдилар. Шундан сўнг ҳарбий қисмда офицер ва сержантлар, муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ўқувчи ёшлар ҳарбий қисмга саёҳат давомида такрорланмас таассуротларга эга бўлдилар.

Text to speech