ҲАРБИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқаро ҳамкорлик доирасида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Буюк Британиянинг Мудофаа вазири ўринбосари Лорд Вернон Кокер билан ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тимотти Смарт ва Ҳарбий атташеси Робин Стедман ҳамда Буюк Британия мудофаа вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Кристофер Кейлар иштирок этишди.
Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар. Шу билан бир қаторда, ўзаро ташрифлар, қўшма тренинглар, семинарлар ва амалий машғулотлар ташкил этишнинг ижобий натижалари сарҳисоб қилинди.
Ўз ўрнида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам келгусида Миллий гвардия билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини айтиб, ўрнатилган дўстона алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида фикр мулоҳазаларини билдирди.
Учрашув ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.