ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ХОРИЖИЙ МЕҲМОННИНГ МОБИЛ ТЕЛЕФОНИНИ ТОПИШДА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ.
Жорий йилнинг 21 июнь куни соат 18.40 атрофида Чорсу бозори ҳудудида жамоат тартиби ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаётган ҳарбий хизматчиларга номаълум шахс мурожаат қилиб, ўзини Тожикистон Республикасидан келган меҳмон сифатида таништирган ва "Кўкалдош" масжидига кираверишда уяли телефонини унутиб қолдирганини маълум қилган. Уяли телефонини қолдиргани эсига тушганидан сўнг масжидга қайтиб келган, лекин телефон у ерда йўқлигини билгач, ҳарбий хизматчиларига мурожаат қилган.
Ҳарбий хизматчилар жабрланувчи билан биргаликда Шаҳар ички ишлар бошқармасига бориб, ташқи кузатув камераларидан сақланган видеоларни кўздан кечиришган. Кузатув натижасида номаълум шахс чет эл фуқароси томонидан унутилиб қолдирилган мобил телефонни олиб кетгани маълум бўлган. Дастлабки суриштирув натижасида ҳуқуқбузар қўлга олиниб, мобил телефон эгасига қайтарилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИБ томонидан олиб борилмоқда.