Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ҲАРБИЙ ҚИСМНИНГ ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган ҳарбий қисм маъмурий биносининг капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилиши ҳарбийларимиз учун чинакам байрамга айланди десак адашмаймиз. Айниқса, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида жадал суратларда олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида қад рослаган, барча замонавий шароитларга эга мазкур объект Ватанимизнинг шонли байрамига муносиб совға бўлди.

Тантанали тадбирда Президент хавфсизлиги хизмати раҳбар ходимлари, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари М.Муҳиддинов, Мирзо-Улуғбек тумани ҳокими Ш.Иргашев ва Миллий гвардия қўмондонлиги, ҳарбий қисм командирлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда соҳа ходимлари иштирок этди.

Тадбирни ўз нутқи билан очиб берган Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев давлатимиз раҳбари томонидан ҳарбий соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ва олиб борилаётган тизимли комплекс чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижасини бераётганини таъкидлади.

Шунингдек, Қўмондон Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва учинчи “Ренессанс” пойдеворини яратишдек буюк вазифалар стратегик мақсад қилиниб, асосий урғу халқимизни ҳар томонлама рози қилиш шу билан бирга, чуқур ўйланган илм-фан, таълим, иқтисодиёт ва маънавий-маърифий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилганлигини эътироф этди.

Шу билан бирга, байрамона руҳда ўтган тадбирда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган,  фидоий ва жонкуярлиги билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ ҳамда ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди ва барча синовлардан муваффақиятли ўтган бир қатор ҳарбий хизматчиларга “Алвон берет” кийиш ҳуқуқи берилди.

Янги бинодаги янги имкониятларнинг гувоҳи бўлган меҳмонлар томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг юртимиз тинчлиги ва фуқароларимиз осойишталигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли хизматни адо этиш баробарида Президентимизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилишларига юксак ишонч билдирилди.

Text to speech