Ҳарбийларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Соғлом бола соғлом оила демакдир. Мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилаётган чора-тадбирлар тинч ва осойишта ҳаётимизни таъминлашда юксак самара бермоқда. Шу кунларда юртимиз бўйлаб Миллий гвардия бўлинмаларида ҳарбий хизматчи ва ходимлар оила аъзоларини бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Куни кеча Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди. Кўрикда ўн бешдан ортиқ олий тоифали мутахассис шифокорлар билан амалга оширилган бу тадбир ҳарбий хизматчилар оила аъзоларига ва фарзандларига ўзларини соғлиғининг ҳолатини, мавжуд касалликларни аниқлаб олиш имконини берди.
Бу каби тиббий кўрикларни ўтказишдан мақсад, ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари ва фарзандлари турли хил касалликларга чалинишининг олдини олиш, вирусларга қарши профилактика ҳамда уларга малакали тиббий ташхис қўйишдан иборат бўлди.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари бундай тадбирни ташкиллаштирганларга ва шифокорларга ўз миннатдорчилигини билдирди.