Миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида "Хон атлас" фестивали ташкиллаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан бугун, 28 сентябрь куни республикамиз бўйлаб “Хон атлас” фестивали ўтказилди.
Миллионлаб аёлларимизни қамраб олган мазкур фестиваль доирасида Миллий гвардия Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан ҳам турли тадбирлар ташкил этилиб, тизимда хизмат олиб бораётган жасур ва гўзал хотин-қизларимизнинг муносиб иштироки таъминланди.
Халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналарини ўзида намоён этиб келган миллий либосларимизни кийган ҳарбий аёлларимиз ҳар қачонгидан ҳам гўзал кўриниш беришди.
Бу каби тарғибот тадбирлари келгусида республикамиз хотин-қизларининг бетакрор миллий матоларимиз бўлган адрас ва атлас либосларига бўлган қизиқишларини янада орттиришига ишонамиз.